МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ИННОВАЦИОН ВА АХБОРОТ – КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИК ТАВСИЯНОМА
Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш жуда қийин. Бу вазифани амалга оширишда инновацион ва ахбороткоммуникацион технологиялардан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда ўқувчиларнинг математик билим даражаларини кўтариш жуда муҳим. Ўсиб келаётган ёш авлодни ўқитиш ва комил инсон қилиб вояга етказиш дарс ва синфдан ташқари ишлар самарадорлигини сезиларли даражада оширишни талаб этади. Мазкур методик тавсиянома ўқитувчиларга ўқувчиларнинг математик қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишини орттиришда яқиндан ёрдам беради.
Ушбу тавсиянома математика ўқитувчилари, талабалар, малака ошириш курслари тингловчилари ва шу соҳага қизиқувчи мутахассислар учун мўлжалланган. Тузувчи: О.Қодиров – Фарғона ВПКҚТМОИ “Аниқ ва табиий фанлар таълими” кафедраси катта ўқитувчиси. Тақризчилар: 1. Фарғона давлат университети доценти, физика-математика фанлари номзоди Т.Тожиев. 2. Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Аниқ ва табиий фанлар таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Ҳ.Ҳамроқулов. Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Илмий Кенгашининг 2014 йил “____” _____________ даги ____–сонли қарори билан нашрга тавсия этилган. О.Қодиров. Математика дарсларида ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялардан фойдаланиш. Фарғона, 2014. 3 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини таъминлаш, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш малакали мутахассис-педагоглар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида бегиланган устувор вазифаларлардан бири педагоглар касб маҳоратини такомиллаштириш, ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини таълим жараёнига киритишдан иборат. Педагогларларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлик ҳолати бўйича вилоятимиздаги мавжуд аҳвол ўрганилганда уларнинг аксарият қисми инновация, педагогик ва ахборот технологияларининг моҳиятидан хабардор эмасликлари ва ўз фаолиятларида улардан фойдаланиш усулларини билмасликлари, уларда тажриба – синов ишларини ташкил қилиш кўникма ва малакалари етарлича шаклланмаганлиги аниқланди. Шу сабабли педагогларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ва йўналтириш борасидаги назарий ва амалий билимларни тарғиб этиш, уларнинг бу борадаги билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масаласига айланмоқда. Биз ҳам педагогларга инновацион фаолият билан шуғулланиш бўйича ўз тавсияларимни айтиб ўтмоқчимиз. Педагоглар таълимда юқори самарадорликка эришиш учун қуйидаги асосий тамойилларга эътиборни қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз: - инновацион технология тушунчасини, унинг мазмун моҳиятини билиши; - инновацион технологияларнинг таълим мақсадини амалга оширишдаги ўрни ва ролини билиши; - инновацион технологояларни фанлар бўйича қўллаш принципларини билиши; - таълимий ва ишчанлик ўйинларини билиши; -муаммоли ривожлантирувчи таълим методларини билиши; - ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил қилиш ва таъминлаш йўлларини билиши; - ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаш маҳоратини ошириш усулларини эгаллаши; - кўргазмали ўқитиш усулларини билиши ва эгаллаши; - илғор педагогик технологияларни қўллаб, намунавий-имитация ўқувмашғулотларини ўтиши; - таълим-тарбиянинг фаоллаштирувчи усулларини билиши ва эгаллаши керак. Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги замон педагог-мутахассислари инновацион усуллардан фойдалана билиш ва уларни амалга ошира олиш малакасига эга бўлсаларгина таълимни ривожлантиришга, унинг самарадорлигини оширишга эриша оладилар. 4
МУНОЗАРАЛИ МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА «ФСМУ» ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ «ФСМУ» сўзи фикр, сабаб, мисол, умумлаштириш сўзларининг биринчи ҳарфларидан қисқартириб олинган. Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади. Ўқитувчи дастлаб ўқувчилар билан бирга баҳс мавзусини ёки муҳокама этилиши керак бўлган муаммони белгилаб олади ва дарсда аввал ҳар бир ўқувчи якка тартибда ишлаши, кейин эса кичик гуруҳларда иш олиб борилиши ва ниҳоят дарс охирида жамоа бўлиб ишланиши ҳақида ўқувчиларга маълумот беради ҳамда дарс давомида ҳар бир ўқувчи ўз фикрини эркин ҳолда тўлиқ баён этиши мумкинлигини эслатиб ўтади (мисол учун 8-синф Геометрия курсидан «Трапеция» мавзусини олайлик). Шундан сўнг ҳар бир ўқувчига ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қуйидаги кўринишдаги қоғозлар тарқатилади ҳамда якка тартибда ушбу қоғозни ўз фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлдириш топшириғи берилади: «Трапецияда учта тўғри бурчак бўлиши мумкин эмас» Ф (фикрингизни баён этинг) С (фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг) М (кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол(далил) келтиринг) У (фикрингизни умумлаштиринг) 5 Ҳар бир ўқувчи юқорида берилган фикрга («Трапецияда учта тўғри бурчак бўлиши мумкин эмас») нисбатан ўз муносабатини билдирган ҳолда қоғозни тўлдириб бўлгач, ўқитувчи уларни кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади ва ҳар бир гуруҳга ФСМУ технологиясининг юқоридаги мазмундаги 4 босқичи ёзилган катта форматдаги қоғозларни тарқатади. Сўнгра ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни катта форматда умумлаштирган ҳолда ёзилишини таклиф этади. Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир ўқувчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади. Гуруҳ аъзолари ФСМУнинг 4 босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб, уни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўрадилар (Фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, исботлаши мумкин). Сўнгра кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикрларни ҳимоя қиладилар: гуруҳ вакили ҳар бир босқични алоҳида ўқийди (иложи борича изоҳ бермаган ҳолда). У баъзи бўлимларни исботлаши, яъни гуруҳнинг айнан нима учун шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин. Ҳимоя тугагач ўқитувчи дарсга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради, лозим бўлса уларни тўлдиради, йўл қўйилган камчиликларни изоҳлайди ҳамда ўқувчиларни ёки гуруҳларни баҳолайди. 6 МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА «БЛИЦ-ЎЙИН» ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ “Блиц-ўйин” технологиясидан фойдаланганда ўқитувчи дастлаб дарс бир неча босқичда ўтказилиши ҳақида ўқувчиларга тушунча беради. Ҳар босқичдаги вазифани бажаришга аниқ вақт берилиши, ўқувчилар эса шу вақтдан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида уларни огоълантиради. Ўқитувчи ҳамма ўқувчиларга алоҳида–алоҳида тарқатма материал беради ва ўқувчилардан ушбу материални синчиклаб ўрганиб чиқишларини сўрайди ҳамда тарқатма материал мазмуни ва бажариладиган вазифани тушунтиради, яъни тарқатма материалда берилган маълум бир сондаги ҳаракат кетма-кетлигини тўғри белгилаш кераклиги, белгини эса қоғоздаги алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан белгилаш кераклигини тушунтиради. У қўйилган вазифа аввал якка тартибда бажарилишини айтади. Мисол тариқасида «23 – 46 : (65 - 42) . 8 +4 ифоданинг қийматини ҳисоблаш бўйича амаллар тартибини белгиланг» мавзусидаги блиц – ўйиннинг чизмасини келтиришимиз мумкин (ҳар бир ўқитувчи ўтаётган ёки ўтган мавзуси асосида блиц-ўйин шаклидан фойдаланиб, ўйин мазмунини ишлаб чиқиши мумкин). 23 – 46:(65 - 42) . 8 +4 ифоданинг қийматини ҳисоблаш бўйича амаллар кетма-кетлигини тартибланг Гуруҳ баҳоси Гуруҳ хатоси Тўғри жавоб Якка хато Якка баҳо Ҳаракатлар мазмуни Қўшиш Айириш Қавс ичидаги ифода қийматини топиш Кўпайтириш Бўлиш Ўқитувчи биринчи берилган вазифани ҳар бир ўқувчи томонидан якка тартибда бажарилишини кузатади, қийналганларга ёрдам беради ёки қайтадан тушунтиради. Ҳар бир ўқувчи тарқатма материалдаги “Якка баҳо” бўлимига шу ерда берилган ҳаракатлардан ўзининг шахсий фикри асосида мантиқий кетма-кетлигини рақамлар билан белгилаб чиқади, яъни берилган 5 ҳаракатдан унинг фикрича қайси бири, биринчи бўлиши, қайси бири эса иккинчи бўлишини ва ҳоказо. Бу вазифани бажариш учун ўқитувчи ўқувчичиларга 3 дақиқа вақт беради. Ушбу вазифа бажариб бўлингач, ўқитувчи ўқувчилардан 3 кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди (3 кишилик гуруҳлар ўқувчиларнинг хоҳишларига қараб ёки рақамлар бўйича ташкил этилиши мумкин). Кичик гуруҳларда ўқувчиларнинг ҳар бири ўз қоғозидаги “Якка баҳо” бўлимида белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлиги билан бир-бирларини таништирадилар, кейин 3 кишида уч хил бўлган кетма-кетликни биргалашиб, бир-бирлари билан тортишиб, баҳслашиб, бир-бирларига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб келишган ҳолда бир муқим қарорга келиб, уларга тарқатилган қоғоздаги “Гуруҳ баҳоси” бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар (ўқитувчи фақат кичик гуруҳлар ва ҳар бир ўқувчи фаолиятини кузатади). Бу вазифани бажариш учун 5 дақиқа вақт берилади. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, ўқитувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича тўғри жавобни беради: 8 Гуруҳ баҳоси Гуруҳ хатоси Тўғри жавоб Якка хато Якка баҳо Ҳаракатлар мазмуни 5 Қўшиш 4 Айириш 1 Қавс ичидаги ифода қийматини топиш 3 Кўпайтириш 2 Бўлиш Ўқувчилардан уларга тарқатилган қоғозлардан “Тўғри жавоб” бўлимини топишни ва унга ўқитувчи томонидан айтилган ҳаракатлар кетма-кетлигининг рақамларини ёзишни сўрайди. Сўнгра ўқитувчи “Тўғри жавоб” бўлимида берилган рақамлар билан “Якка баҳо” бўлимида берилган рақамларни (ёки аксинча) солиштиришни ва агар бу рақамлар мос келса, “Якка хато” бўлимига “+” белгисини қўйишни, мос келмаса “-” белгисини қўйишни сўрайди. “Якка хато” бўлимидаги “+” белгилари сонини юқоридан пастга қараб санаб чиқиб, умумий сонини ёзиб қўйиш кераклигини уқтиради. Худди шу тартибда “Тўғри жавоб” ва “Гуруҳ баҳоси”даги рақамларни солиштириб чиқилиб, “Гуруҳ хатоси” бўлими “Якка хато” бўлими каби тўлдирилади. Сўнгра юқоридан пастга қараб “+” белгилари сони санаб чиқилади ва умумий сон ёзиб қўйилади. Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларининг умумий сони бўйича тушунча беради, уларни алоҳида-алоҳида шарълаб беради ҳамда ўқувчиларни баҳолайди. Бунда ўқувчиларнинг (гуруҳнинг) жавоблари ўқитувчи томонидан берилган «Тўғри жавоб»нинг 1-30 % ига тўғри 9 келган бўлса, “1” балл, 31-55 % ига тўғри келган бўлса, “2” балл, 56-70 % ига келган бўлса «3» балл, 71-99 % ига тўғри келган бўлса «4» балл, 100% тўғри келган бўлса «5» балл деб баҳолаш мумкин. Шундан сўнг ўқитувчи дарсни якунлайди. Гуруҳларнинг баъзиларига, уларнинг фаолиятларига ўз фикрини билдиради. Унда ўқитувчи уларни нималарга ўргатганини, уларнинг шу дарс орқали нималарни билиб олишганлари билан қизиқади ва керакли саволларни беради.
10 ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА АНИМАЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда ўқув матн (ёки тасвир), ахборот ташувчилар: қоғоз, слайд, диск аппарат ва таълимни амалга ошириш воситалари (проектор, магнитофон ва компьютер) каби таълимнинг янги воситаларидан фойдаланишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Чунки матн ташувчи аппарат айни вақтда ҳар қандай даражадаги ўқувчи учун таълим воситаси ҳисобланади. Бугунги кунда таълимнинг ушбу воситалари бир неча йўналишларда қўлланилмоқда. Жумладан, амалда бажариш ёки кўриш қийин бўлган жараёнларни компьютер воситасида намойиш этиш бунинг яққол исботидир. Қуйида математика фанидан Micrоsоft Роwer Роint дастурида яратилган анимацияли слайдлар ёрдамида ўқувчилар онгида математик тасаввурларни шакллантириш йўллари тўғрисида ўз тавсиялар баён қилинмоқда. Мисол учун 7-синф Геометрия курсидан «Бурчаклар устида амаллар. Бурчак биссектрисаси» мавзусини олайлик. Ушбу мавзуда бурчаклар йиғиндиси қуйидагича тушунтирилади: “ ва бурчакларнинг йиғиндиси бўлган бурчакни чизмада кўрсатиш учун уларнинг учлари ҳамда бир томонлари шундай устма-уст қўйиладики, бунда бурчаклар устма-уст тушмаслиги керак. Натижада бурчак ҳосил бўлади”. Шундан сўнг проектор орқали компьютер воситасида бурчаклар йиғиндисини ҳосил қилиш кетмакетлиги намойиш қилинади. 11 Шу тариқа бир нечта бурчакларнинг йиғиндиси бўлган бурчакни ясаш (топиш) мумкинлиги анимациялар орқали кўрсатилади. Қўшилувчи бурчаклар учун ўрин алмаштириш ва гуруҳлаш ( ) ( ) қонунларининг бажарилиши, яъни берилган бурчаклар қайси томони билан устма-уст қўйилишидан қатъи назар бир хил катталикдаги йиғинди бурчак ҳосил бўлиши ҳам ҳаракатлар воситасида намойиш этилади. Худди шунингдек, анимациялар орқали бир нечта ўзаро тенг бурчакларни қўшиш орқали йиғинди бурчакни ҳосил қилиш жараёни тушунтириб ўтилади. Шундан сўнг бурчакни бутун сонга бўлиш мумкинлиги ҳамда иккита ўзаро тенг бурчакларнинг умумий томони уларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган йиғинди бурчакни тенг иккига бўлувчи нур деб қаралиши тушунтирилади ва бу жараён намойиш этилади. Сўнгра бурчак биссектрисасига таъриф берилиб, берилган бурчак учидан чиқиб, уни тенг иккига бўлувчи нур, яъни бурчак биссектрисасини ясаш кетма-кетлиги намойиш қилинади. Шунга ўхшаш бурчакни тенг 2 га, 4 га, 8 га бўлиш услублари ҳам экран орқали кўрсатилади ва мавзу баёни якунланади. 12 Хулоса «ФСМУ» технологияси барча фанлар бўйича мунозарали масалаларни ҳал этишда, баҳс-мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинари якунида (ўқувчиларнинг ўқув-семинари ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида) ёки ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач қўлланиши мумкин, чунки бу технология ўқувчиларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчиларни ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таълил этишга, қай даражада эгаллаганликларини баҳолашга ҳамда ўқувчиларни баҳслашиш маданиятига ўргатади. «Блиц-ўйин» технологияси ўқувчиларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, хилма-хил фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. Ушбу технология давомида ўқувчилар ўзларининг мустақил фикрларини бошқаларга ўтказа оладилар, чунки бу технология шунга тўлиқ шароит яратиб беради. Мазкур технология ўқувчиларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ёки фикрида қолиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла олишга ёрдам беради. Амалда бажариш қийин бўлган жараёнларни компьютер воситасида анимациялар орқали тасвирлаш ўқувчиларнинг математик тасаввурини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Биз ўз тажрибаларимиздан келиб чиқиб, геометрик шаклларни ясаш ва улар устида турли алмаштиришлар бажариш кетма-кетлигини тушунтиришда, физик ва кимёвий жараёнларни намойиш этишда анимациялардан фойдаланишни тавсия этамиз. 13 Фойдаланилган адабиётлар 1. Н.Болтаев, Ш.Наримов, С.Абдалова. Педагогик технологияларни амалга ошириш усуллари. –Т.: “Таълим технологиялари” журнали, 2006 йил 3-сон. 2. Р.Ж.Ишмуҳамедов. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. –Т.: ТДПУ, 2004. 3. М.А.Мирзааҳмедов, А.А.Раҳимқориев. 5-синфда математика. Ўқитувчилар учун услубий қўлланма. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003. 4. М.А.Мирзааҳмедов, А.А.Раҳимқориев. Математика: 5-синф учун дарслик. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003. 5. А.Сатторов. Информатика ва ахборот технологиялари. – Т.: “Ўқитувчи” нашриёти, 2002. 6. Ў.Қ.Толипов. Педагогик технология асослари. – Т.: “Мактаб ва ҳаёт” журналига илова, 11(035)-нашр, 2003. 7. Б.Хўжаев, Ф.Баҳромов, Ф.Усмонов, А.Баҳромов. Геометрия: 7-синф учун дарслик. – Т.: “Шарқ” НМАК, 2003.
Комментариев нет:
Отправить комментарий